Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар янги моделдаги iPhone қачон чиқарилиши мумкинлигини айтишди
Фото: Reuters
Экспертлар янги моделдаги iPhone смартфонларининг тахминий чиқарилиш муддати бўйича маълумот беришди. Таҳлилчиларнинг фикрича, кейинги iPhone X флагмани 2020 йилдан аввал пайдо бўлмайди.
Мутахассислар KGI Securities компанияси таҳлилчиси Минг-Чи Куо баёнотларига асосан шундай тахминни илгари суришди. Куонинг фикрича, iPhone X’ни ишлаб чиқарилиши 2018 йил ўрталарида тўхтайди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу вақтга келиб етказиб бериш бўйича умумий ҳажм 62 миллионтага етади. Шунга қарамай, смартфон 2019 йилда ҳам талабгир бўлади.
Экспертларнинг тахминича, iPhone X смартфонларнинг янги даврига қадам қўйиш учун ўзига хос технологик поғона саналиб, у 2020 йилда бошланиши мумкин. Бу вақтга қадар Apple компанияси мутахассислари ҳозирги девайсларнинг модификацияси билан шуғулланишади. Хусусан, фақат корпус ранги, хотира ҳажми ва смартфон иш даражаси учун қўлланилувчи «темир» ўзгартирилади.
Мавзуга оид
15:49 / 14.01.2026
Apple Siri’ни Google’га топширди
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
14:25 / 25.12.2025