Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон «қора бозорида» доллар курси янги рекорд ўрнатди
Туркманистонда миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан курси янги рекорд ўрнатди. «Альтернативные новости Туркменистана» нашрининг Лебап вилоятидаги манбалари хабарига кўра, 4 февраль, якшанба куни бозорда бир долларни 12,6 манатдан сотиб олишган. Валюта сотуви бўлмаган – бозордаги саррофлар доллар йўқлигини айтишган.
Мамлакатда валютани ноқонуний айирбошлаш бўйича аввалги рекорд 2018 йилнинг январь ойи охирларида ўрнатилганди, ўшанда хорижий валюта 12 манатдан сотилган.
Туркманистон Марказий банкининг расмий курси 2015 йилнинг бошларида ўрнатилган бўлиб, 1 доллар учун 3,5 манатлик даражада қайд қилинган ҳамда уч йил давомида ўзгаришсиз қолмоқда.
Туркманистонда нақд валютани айирбошлаш бўйича расмий тақиқ 2016 йилнинг бошидан жорий этилган.
Мавзуга оид
17:22 / 01.06.2026
Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
20:41 / 08.05.2026