Жаҳон | 09:06 / 11.02.2018
7129
2 дақиқада ўқилади

Хитойда 4 йил ичида 21 миллиондан кўпроқ янги компания ташкил этилди

Фото: Fotolia / Aania

Хитойда 2014 йилда ҳукумат тадбиркорлик ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш бўйича янги сиёсатни эълон қилгандан кейин мамлакатда 21,5 млндан кўпроқ янги компания ташкил этилган. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Давлат корхоналар учун солиқларни секин-аста қисқартирмоқда ва бюрократик тўсиқларни бартараф этмоқда, турли бож йиғимлари ва тўловлар миқдорини камайтирмоқда.

Таъкидланишича, тадбиркорлик ва инновацияларни оммавий ва жадал ривожлантириш иқтисодиёт ўсиши учун янги импульс бўлди, янги иш ўринлари яратишга ва аҳоли даромади ўсишига ёрдам берди.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2014 йилдан бошлаб юқори технологиялар соҳасида 4,2 мингдан кўпроқ янги корхона ташкил этилган, улар 120 мингдан кўпроқ стартапга хизмат кўрсатиб, бунинг орқасидан 870 млн долларга яқин пул ишлаб олган.

Иқтисодиётнинг энг жадал ривожланаётган секторларидан бири савдо бўлиб, бунда электрон савдо улуши ортмоқда. 2017 йилда Хитойда онлайн-савдо ҳажми 28 фоизга, маҳсулотлар етказиб бериш ҳажми 30 фоизга ошган. Шунингдек, шерингга асосланган бизнес яхши ривожланмоқда.     

Мавзуга оид