Жаҳон | 12:47 / 14.02.2018
15621
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон жаҳон бахт индексида 7-ўринни эгаллади

Фото: CA-NEWS

Gallup International мустақил тадқиқот агентликлари Халқаро уюшмаси томонидан тузиб чиқилган «Бахт индекси»га кўра, Қозоғистон 2017 йил якунлари бўйича 74 фоиз пунктилик бахт индекси билан еттинчи ўринни эгаллади.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари рейтингда тақдим этилмаган. Рейтингда ҳаммаси бўлиб жаҳондаги 55 давлат номи зикр этилган.

Энг бахтли одамлар Фижи оролида яшар экан – 92 фоиз пункти. Етакчилар учлигида Колумбия (87) ҳамда Филиппин (84) бор. Кейинги ўринларда Мексика (82) ва Вьетнам (77) жой олди.

Эрон (5), Ироқ (7) ва Украина (8) аҳолиси ўзини энг бахтсиз деб ҳисоблайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид