Жаҳон | 18:00 / 18.02.2018
10787
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда тўй куни газ портлаши натижасида 20 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмида тўй тантанаси нишонланаётган жой яқинида газ баллони портлаши натижасида 18 киши ҳалок бўлди. India Toda маҳаллий полиция берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Воқеа жума куни кечқурун Ражастон штатидаги Беавар шаҳрида рўй берган. Портлаш натижасида тўй тантанаси ўтаётган бино қулаган. Қутқарув хизматлари вайроналар остидан 9 кишининг жонсиз танасини олиб чиқишган, якшанба куни эса яна 9 нафар кишининг жасади топилган. 

Воқеа натижасида яна 18 кишининг жароҳат олгани, 6 нафарининг шифохонадан қўйиб юборилгани, 5 нафар жабрланувчининг аҳволи оғир экани маълум қилинди. Маҳаллий маъмурият вакили Гаурав Гоялнинг хабар беришича, яна икки киши вайроналар остида қолган бўлиши мумкин, қидирув операцияси давом этмоқда. 

Штат маъмурияти вакили Васундхар Ражнинг маълум қилишича, ҳукумат ҳалок бўлганларнинг оилаларига компенсация сифатида 200 минг рупийдан ажратади, жабрланувчиларга кўрсатиладиган молиявий ёрдам эса киши бошига 50 минг рупийни ташкил қилади. 

Фото: AFP

 

Мавзуга оид