Ҳар бир инсон узоқ иш фаолияти давомида саёҳат қилгиси келади. Айниқса бу саёҳат ўз яқинлари, оиласи, ҳамкасблари, дўстлари билан бўлса унутилмас бўлади. Рост, шундай кунлар бутун умр ёдда қолади.

       Аввал ҳам бир неча маротаба Самарқанд шаҳрида ташкил этилган “Bo'ston Turizm Servis” М.Ч.Ж. сайёҳлик агентлиги фаолияти билан танишиб, агентликнинг юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил қилаётганлиги ҳақида ёритган эдик. Биз яна “Bo’ston Turizm Servis” М.Ч.Ж. сайёҳлик агентлиги фаолияти билан қизиқдик ва агентлик раҳбари Аббос Ҳазратқулов билан боғландик.

       “Ўтган вақт давомида сайёҳлик агентлигимиз фаолиятида юқори ўсишлар кузатилди. Ўзбекистон бўйлаб бизнинг хизматларимиздан фойдаланувчилар сони кўпайиб бормоқда. Юртимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шахрисабз, Фарғона водийси ва бошқа тарихий шаҳарларига уюштириладиган қизиқарли саёҳатлар, диққатга сазавор жойларга экскурсиялар, муқаддас жойларимизга зиёратлар чинакам мароқли бўлаяпди. Арзон нарх ва сифатли хизмат бунга асос бўлмоқда.

Фото: Bo‘ston turizm servis
Фото: Bo‘ston turizm servis
Фото: Bo‘ston turizm servis
Фото: Bo‘ston turizm servis
Фото: Bo‘ston turizm servis

Саёҳат давомида замонавий транспортлар, меҳмонхоналар, ошхоналар ва малакали гид-экскурсоводлар хизмат кўрсатади.

         Сўнги вақтларда, Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ва ҳукуматимиз томонидан ички туризмни ривожлантириш борасида кўплаб қонун ва фармонлар қабул қилинди. Бу қонун ва фармонлар бизнинг фаолиятимиз ривожига катта ҳисса қўшиш бароборида, янада кўпроқ ва сифатли ишлашга, ҳар бир саёҳатчига масъулият билан хизмат кўрсатишга ундайди.