Ўзбекистон | 08:13 / 20.02.2018
6480
2 дақиқада ўқилади

ADWEEK ҳафталиги: исмлар, мавзулар, саналар

Фото: ADWEEK

28 феврал куни соат 10:00да ташкилотчиларнинг кириш сўзи билан ADWEEK 2017 маркетинг ва реклама Ҳафталиги доирасида ташкил этилган махсус конференция ўз ишини бошлайди.  Кенг қамровли дастурлар 3 бўлимдан иборат: реклама, маркетинг, digital marketing (рақамли маркетинг).

ADWEEK Маркетинг конференцияси маркетинг, реклама, муаллифлик ҳуқуқи, патентлаш ҳуқуқи, интернет маркетингнинг амалий жиҳатларини ўрганувчи чет эл ва маҳаллий экспертлар иштирокида ўтказилади. Ушбу тадбирда иштирок этиш - хусусий бизнесни тўғри йўлга қўя билиш ва ривожлантириш ҳақида кўпроқ маълумотлар олиш учун яхши имкониятдир.

Қуйида Конференциянинг айрим маърузачилари мавзулари келтирилган: 

  • Александр Конев, myTarget (Россия, Mal.RuGroup) маркетинг бўлими бошлиғи «Интернет-реклама трендлари» мавзусидаги маърузаси билан.
  • Валентина Дубровская, Ўзбекистон Республикаси Ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Рақобат муҳитини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси «Реклама соҳасидаги адолатсиз рақобат» мавзусида нутқ сўзлайди.
  • Ольга Кузнецова, «Яндекс» МЧЖ (Россия) лойиҳалар бўйича менеджери, «Интернет-маркетинг.  Бугуни ва келажаги» мавзусини ёритиб беради.
  • Дилафруз Жийранова, Unitel  МЧЖ (VeonGroup) digital маркетинг бўйича мутахассис, Digital: имкониятлар, воситалар, башоратлар
  • Равшан Ибрагимов, MediaDirectionGroup (partofOmnicom) уюшмаси МСА ходими, Медиа истеъмолини ўрганиш
  • Ботир Латипов, РА ProspectMedia Agency директори, Digital виджет реклама воситаси сифатида
  • Икром  Мамажанов, РА Railway Media директори, Сизнинг 7000 км.лик рекламангиз

Шунингдек, анжуманда «Реклама соҳасидаги ҳуқуқий бошқарув ва тақиқлар», «Ижтимоий тармоқлардаги муҳим иш юритиш воситалари», «Ортиқча ва гипертаъминланган фойдаланувчилар даврида брендинг ўз ўрнига эга бўлиши ҳақида», «Рекламангизнинг 7000 километри», «Сайт конверсиясини қандай ошириш мумкин.  Кейслар таҳлили» ва бошқа шу каби мавзулар ўрин олган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид