Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда адвокатлик тузилмалари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади
Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинишича, Адвокатлар палатасида жорий йилнинг 19 февраль куни Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи адвокатлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик тузилмалари томонидан ҳафтанинг маълум кунида бепул фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича “Очиқ эшиклар куни” доирасида жадвал ишлаб чиқилди ва унга қатъий риоя этилиши ҳақида келишиб олинди.
Бундан кўзланган асосий мақсад жисмоний ва юридик шахсларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, улар дуч келаётган муаммолар юзасидан тегишли тушунтиришларни бериб бориш ҳисобланади.
Таъкидлаб ўтиш ўринлики, пойтахтда фаолият юритаётган адвокатлик тузилмаларининг 2018 йил давомида фуқаролар учун “Очиқ эшиклар куни” муносабати билан фуқароларга бепул оғзаки ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш бўйича навбатчилик жадвалини тасдиқлаб, адвокатлик тузилмаларига эълон жойлаштирилиши келгусида фуқароларимизнинг ҳуқуқий соҳадаги ечимини топмаган масалаларни ҳал этилишига муҳим туртки бўлади.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
11:04 / 07.01.2026
Адвокатлар сони 2000 нафарга оширилиши режалаштирилмоқда
08:20 / 22.12.2025