Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда хорижлик жангари-террорчини аниқлаш техникаси масалалари муҳокама қилинади
Эртага Тошкент шаҳрида хорижлик жангари-террорчиларни идентификация қилиш ва шахсини аниқлаш техникаси масалаларига бағишланган миллий семинар ўз ишини бошлайди. Тадбир 23 февралга қадар давом этади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Мазкур семинар Марказий Осиё чегараларини бошқаришга кўмаклашиш дастури (БОМКА-9) доирасида ташкил этилади.
Бу мамлакатнинг соҳага масъул ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида 2016 йилда бўлиб ўтган шу каби тадбирнинг давоми ҳисобланади. Бу гал ҳам ЕИ экспертлари ва тегишли маҳаллий идоралар мутахассислари иштирокида тизимга оид механизмлар такомиллаштирилади, ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинади.
Хусусан, хорижлик жангари-террорчиларни идентификация қилиш ва шахсини аниқлаш бўйича илғор тажрибалар тақдим этилади, бу борадаги асосий чора-тадбирлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Ўз навбатида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг зўравонлик экстремизмига қарши курашиш соҳасидаги тавсияларини миллий идоралар томонидан амалга оширилиши бўйича қўшимча амалий ҳаракатлар муҳокама этилади.
БОМКА дастури 2003 йилдан ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, у Марказий Осиё давлатларига чегараларни бошқариш жабҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. Унинг бажарилиши доирасида 2003-2018 йиллар давомида 40,8 миллион евро йўналтирилган. Шундан қарийб 5 миллион евроси дастурнинг 2015-2018 йилларни ўз ичига олган тўққизинчи фазаси ижроси учун ажратилган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026