Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода КХДР фуқаролари ассоциацияси биносига қарата ўт очишди
Фото: Kyodo News
Ультра ўнг гуруҳнинг икки вакили, Ёсинори Кавамура ва Сатоси Кацурада Токиода КХДР фуқаролари ассоциацияси биноси дарвозасига бир неча марта ўқ узди. Бу ҳақда Kyodo News хабар бермоқда.
Хабарга кўра, улар ташкилот биносига машинада келишган ҳамда дарвозаларга қарата бир неча марта ўқ узишган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Гумонланувчилар бино ёнида навбатчиликда бўлган полиция наряди томонидан қўлга олинди. Айни дамда эркакларга қуролни ноқонуний сақлаш бўйича айблов қўйилди.
Япониядаги Шимолий Корея фуқаролари ассоциацияси КХДР элчихонаси функцияларини бажаради, сабаби мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар йўқ.
Полиция гумонланувчилар бу ишни нега содир этишганини аниқламоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026