Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий антидопинг агентлиги бўйича ҳукумат янги қарори қабул қилинди
Фото: pentathlon.kg
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.
Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, Агентликнинг асосий вазифаларидан бири этиб спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодексига асосланган миллий антидопинг қоидаларини жорий қилиш, шунингдек уларга риоя этилишини таъминлаш белгиланди.
Ушбу вазифаларни бажариш учун Агентликда қуйидаги Комиссиялар ташкил этилади:
спортчиларнинг тақиқланган дори-дармонлар ва субстанциялардан расмий фойдаланишга рухсат этиш билан шуғулланадиган Дори препаратларидан терапевтик фойдаланиш комиссияси;
ижобий допинг намуналарини текшириш ва масъул шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш билан шуғулланадиган Ижобий допинг натижаларини ҳисобга олиш ва кўриб чиқиш комиссияси.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
12:54 / 14.03.2026
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида янги битим тасдиқланди
10:12 / 10.03.2026