Ўзбекистон | 13:11 / 26.02.2018
16236
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор картон қадоқда ишлаб чиқарилган чой ичимликлари Қирғизистонга экспорт қилинди

Фото: ELSE TEA 

Нега айнан биз чой ичимликларига картон қадоқларни танладик? Бунга сабаб эса картон қадоқ 7 қават бўлиб чойнинг сифатини ва хусусиятларини 1 йилгача сақлаб тура олади. Картон қадоқлар санитарик ва экологик тоза хомашёдан тайёрланганлиги сабабли озиқ-овқат тармоқларида фойдаланилади ва ичидаги маҳсулотга зарарли бактериялар юқмайди, ишлаб чиқариш давомида юқори инновацион стерилланади. Шунинг учун бизнинг маҳсулотга чет давлатлар ҳам қизиқмоқдалар.

2018 йилда Ўзбекистонда ELSE TEA  бренди остида ишлаб чиқарилган чой ичимликлари ишлаб чиқарилганига ҳеч қанча вақт ўтмай Қирғизистон Республикасининг Ош шаҳридаги тадбиркорлар жуда катта қизиқиш билдирди ва биз билан боғланиб шартнома имзолашди. Яқин вақтлар ичида Ўрта Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам бизнинг чой ичимликларимизга катта қизиқиш билдиришмоқда ва улар билан шартнома имзолаш арафасида турибмиз. Бундан ташқари Қозоғистон Республикасидаги ҳамкорларимиз билан келишган ҳолда у ерда ҳам савдо шохобчамизни ташкил қилмоқдамиз.

Фото: ELSE TEA

Мурожаат учун +99893 405 00 00

Реклама ҳуқуқи асосида

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид