КХДР Пёнгчангдаги Паралимпиадага делегация ва спортчиларни юборади, деб хабар бермоқда ТАСС.

Қарор Кореялар ўртасидаги чегарада жойлашган Пханмунжом чегараолди пунктида 27 февраль куни бўлиб ўтган музокаралар давомида қабул қилинди.

Таъкидланишича, Шимолий Корея делегациясидан 150 киши жой олади. Спортчилар Жанубий Кореяга 7 март куни етиб келади.