Ўзбекистон | 13:05 / 28.02.2018
30790
1 дақиқада ўқилади

Москва областида бир инсонни ўлимдан қутқарган Ўзбекистон фуқаросига мукофот топширилди

Фото: ФВВ

Жорий йилнинг 31 январь куни Москва вилояти Софрино қишлоғида юз берган ёнғинда Самарқанд вилояти Пастарғом тумани, Чорвадор қишлоғида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Нуриддин Қирғизов уйни ёнаётганлигини кўриб, дарҳол у ерда қолиб кетган қарияни қутқаришга шошилди ва натижада оғир куйди, деб хабар берган ФВВ ахборот хизмати.

Ёнғин вақтида жасорат ва фидокорлик кўрсатгани учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.Қирғизов Россия Федерацияси Ёнғинга қарши курашиш кўнгилллилар жамиятининг «Княз Александр Львов» номли медали ҳамда Пушкино шаҳар округи бошлиғидан диплом, шунингдек, Пушкин ёнғин-қутқарув гарнизони бошлиғи томонидан миннатдорлик эълон қилинган.

Фото: ФВВ

Мукофотларни Н.Қирғизовга Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш ва ҳокимият ходимлари топширди.

Ҳозирги вақтда Н.Қирғизовга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мавзуга оид