Америкалик разведкачилар ўз фаолиятлари учун 60 млрд доллар сўрашмоқда
АҚШ разведка хизматлари АҚШ конгрессидан 2019 молиявий йилда ўз фаолиятлари учун 59,9 млрд доллар сўрашмоқда. Янги молиявий йил жорий йилнинг 1 октябридан бошланади. Бу ҳақда миллий разведка директори Дэниел Коутс аппарати маълум қилди.
“2019 молиявий йилда миллий разведка дастурини амалга ошириш учун сўралган умумий маблағ 59,9 млрд долларни ташкил қилади, у хориждаги амалиётларни молиялаштиришни ҳам ўз ичига олади”, деб айтилган баёнотда.
Аппарат ходимларининг айтишича, АҚШ разведкаси бюджетига тааллуқли бошқа бирор қўшимча маълумот ошкор қилинмайди, чунки миллий хавфсизликка зиён етказиши мумкин. 2007 йилда қабул қилинган қонун миллий разведка директорига фақатгина сўралган ёки ажратилган маблағлар умумий қийматини ошкор қилиш мажбуриятини қўяди.
Миллий разведка дастурига мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси харажатлари киритилмайди. Defense News нашри маълумотларига кўра, ҳарбий разведкага 2019 йилда 21,2 млрд доллар сўралмоқчи.
Шу тариқа АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти АҚШнинг барча разведка бошқармаларига кейинги молиявий йилда 81,1 млрд доллар ажратилишини сўрамоқчи. Таққослаш учун, миллий разведка аппарати директори маълумотларига кўра, 2017 йилда разведка фаолияти учун умумий харажатлар 73 млрд долларни, 2016 йилда 70,7 млрд долларни ва 2007 йилда 63,5 млрд долларни ташкил қилган.
Дэниел Коутс 16 та разведка бошқармаси фаолиятини бошқаради. Унинг лавозими 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йорк ва Вашингтонда содир этилган терактлардан кейин махсус хизматларни ислоҳ қилиш доирасида 2005 йилда яратилган.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024