Бугун Самарқанд вилояти ва Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти ўртасидаги "Жартепа" автомобиль ўтказиш пункти очилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур масканнинг очилиш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. Унда икки вилоятнинг жамоатчилик вакиллари, фаоллар ва чегара ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи аҳоли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон билан чегарадаги «Ойбек» постида чегарадан ўтиш тартиби соддалаштирилгани маълум қилинганди.

Фото: ЎзА