М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлиниг 806-871 км.лари оралиғида янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиб, ишга туширилгани хабар қилинган эди. Бундан кўзланган мақсад, Тошкент вилоятининг автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва инновацион технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш эди.





Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБнинг маълум қилишича, ҳайдовчилар ОАВ ва интернет тармоқлари орқали огоҳлантирилганига қарамай, 2018 йилнинг 16 февраль кунидан 07 март кунига қадар 23000 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Ушбу кўрсаткич ҳудудлар (вилоятлар) кесимида таҳлил этилганда,
Тошкент шаҳар - 8205та
Тошкент вилояти-4896та
Самарқанд-2395та
Сирдарё вилояти-1684та
Жиззах-1709та
Фарғона-202та
Наманган-138та
Андижон-165та
Қашқадарё-1825та
Сурхондарё-855та
Бухоро-545та
Навоий-330та

























