«Вест Ҳэм» мухлислари анча вақтдан буён клуб раҳбариятига – порнография саноати орқали бойлик орттирган Дэвид Салливан ва Дэвид Голд, шунингдек вице-президент, британиялик медиаюлдуз Карен Брэдига нафратларини турли йўллар билан изҳор этиб келишмоқда. Жорий мавсумда жамоа жуда ёмон иштирок этмоқда, «болғачилар»ни хавфли ҳудуддан атиги 3 очко ажратиб турибди. 30-турда «Бёрнли»га қарши ўйин олдидан мухлислар кенг кўламли тартибсизликлар, норозилик акциялари уюштиришга тайёргарлик кўришди.

Фото: Getty Images

Аммо акциялар ташкиллаштирилмади, биринчидан фанатларнинг турли гуруҳлари мувофиқликда ҳаракатлана олишмади, қолаверса акциялар режасидан олдиндан хабардор бўлган полициячилар мухлисларни ҳар қадамда назорат қилишди.

Фото: Getty Images

«Жамоа муҳим, раҳбарият эмас. «Болғамиз» тобут ясайди», – шундай қўрқинчли сўзлар ёзилганди мухлислар қўлларидаги шарфларда.

Фото: Getty Images

«Вест Ҳэм» стадионида клуб раҳбарларини агрессив шиорлар ёзилган плакатлар билан кутиб олишди. «Биз орзу учун пул тўладик, эвазига даҳшат олдик», – дея ёзилган мухлислар баннерларидан бирида.

Фото: Getty Images

«Вест Ҳэм» мухлислари ўйин арафасида жамоа тарихидаги асосий футболчи бўлган Бобби Мурнинг ўлимига 25 йил тўлгани муносабати билан ажойиб перфоманс ҳосил қилишди.

Ўйиннинг 66-дақиқасигача ҳисоб 0:0 кўринишида эди, иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида эса «Бёрнли» ҳисобни очди. Шундан сўнг майдонга норози мухлислар битта-битта югуриб туша бошлашди. Уларни жамоа футболчилари, масалан, Жеймс Коллинз тинчлантиришга уринди.

Фото: Getty Images

Аммо «Вест Ҳэм» сардори Марк Нобл муроса қилиб ўтирмади, у мухлислардан бирини уриб газонга ағдарди.