Италия чемпионати 28-тури доирасида 6та учрашув бўлиб ўтди.
«Ювентус» Туринда «Удинезе»ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Пауло Дибала 20 ва 49-дақиқаларда урган голлар жамоа ғалабасини таъминлади.
Ўйиннинг 38-дақиқасида Гонсало Игуаин пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Эндиликда «Юве» очколари сонини 71тага етказган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. 69 очкоси бор «Наполи» 28-тур учрашувини 12 март куни ўтказади.
«Фиорентина» бу турда «Беневенто» устидан ғалабага эришди. Флоренциядаги «Артемио Франки» стадионида кечган учрашувнинг 25-дақиқасида Витор Уго гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
«Фиалки» жамоа сардори Давиде Асторининг ўлимидан кейинги илк учрашувда ғалаба қозонди — 31 ёшли футболчи 4 март куни вафот этганди.
Бу ғалабадан кейин «Фиорентина» очколари сонини 38тага етказган ва турнир жадвалида тўққизинчи ўринга кўтарилган, «Беневенто» 10 очкоси билан охирги ўринда қолмоқда.
Тур доирасидаги бошқа учрашувларда «Лацио» қўшимча дақиқаларда «Кальяри»га гол уриб, дурангга эришди (2:2), «Кротоне» «Сампдория»ни йирик ҳисобда таслим этди (4:1), «Болонья» ўз майдонида «Аталанта»га ютқазди (0:1), СПАЛ сафарда «Сассуоло»ни енга олмади (1:1).
Италия чемпионати
28-тур
Ювентус – Удинезе 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 20 Дибала, 2:0 – 49 Дибала.
Ювентус – Шченсны, Де Шильо, Ругани, Кьеллини, Асамоа, Хедира (Матюиди, 63), Маркизио, Стураро, Дуглас Коста (Бентанкур, 88), Игуаин (Манджукич, 74), Дибала.
Удинезе – Биссарри, Нюйтинк, Анджелла, Самир, Видмер, Фофана, Бехрами (де Пауль, 76), Барак (Балич, 70), Аднан, Янкто, Лопес (Перица, 61).
Огоҳлантиришлар: Кьеллини (2), Анджелла (19), Перица (90).
Фиорентина – Беневенто 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 25 Витор Уго.
Фиорентина – Спортьелло, Миленкович (Лорини, 58), Витор Уго, Пеццелья, Бираги, Бенасси, Бадель, Верету, Сапонара (Жил Диаш, 57), Кьеза, Симеоне (Фальчинелли, 84).
Беневенто – Пуджони, Санья, Гимсити, Тошка, Венути, Катальди, Джуричич (Париджини, 81), Ломбарди (Диабате, 73), Гильерме, Бриньола (Дель Пинто, 46), Кода.















