08:36 / 13.03.2018
5758

«Манчестер Сити» Сильванинг дубли эвазига навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг 30-тури доирасидаги учрашувда «Сток Сити»ни мағлуб этди. Сток-он-Трентдаги «Бет365 — Британниа» стадионида бўлиб ўтган учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Шаҳарликлар» 10-дақиқада ҳисобни очишди – ярим ҳимоячи Давид Сильва ўз номини таблога ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимда испаниялик футболчи дубль қайд этди.

Хосеп Гвардиола жамоаси 30 турдан сўнг 81 очко билан АПЛда ишончли тарзда етакчилик қилмоқда. «Сток Сити» (27) ҳамон қуйи дивизионга тушиб кетиш зонасида қолмоқда.

Сток Сити – Манчестер Сити 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар:
 0:1 – 10 Сильва, 0:2 – 50 Сильва.
Сток Сити – Батленд, Бауэр, Зума, Мартинс Инди, Стафилидис, Аллен, Кэмерон (Собхи, 88), Ндиайе, Шакири, Хесе (Крауч, 63), Шупо-Мотинг.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Компани, Отаменди, Зинченко, де Брюйне, Фернандиньо, Сильва, Стерлинг (Бернарду Силва, 85), Габриэл Жезус (Гюндоган, 90), Сане.
Огоҳлантиришлар: Аллен (73).

Top