Жаҳон | 09:04 / 14.03.2018
17308
1 дақиқада ўқилади

Путин жаҳоннинг исталган нуқтасида сиёсий қотилликлар ташкиллаштиришдан уялмаяпти – Маккейн

Фото: Ralph Freso/AP

Америкалик сенатор Жон Маккейннинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путин ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалга уюштирилган ҳужум учун масъулдир. Шунингдек унинг фикрича, Россия етакчиси жаҳоннинг исталган нуқтасида сиёсий қотилликлар ташкиллаштиришдан уялмаяпти. Бу ҳақда Sky News хабар берди.

«Биз аччиқ ҳақиқатни тан олишимиз керак: Кремль соясида бўладими, ёки Англиядаги тинч қишлоқча бўладими, Путин Россия давлати томонидан режалаштирилган қотилликларда иштирок этиш ҳамда умуман айби бўлмаган гувоҳлар ҳаётини хавф остига қўйишдан уялмайди», - дея маълум қилди Маккейн.

Шунингдек сиёсатчининг айтишича, Путин Буюк Британия сиёсий қотилликлар учун яхши жой, деб ҳисобламаслиги керак. Унинг фикрига кўра, агарда бу ҳодисага жавоб қайтарилмаса, унда шундай воқеалар «фалокатли» бўлади.

Маккейн АҚШ ва Британиянинг барча иттифоқчиларини Россияга қарши жавоб чоралари кўришга чақирди.

Мавзуга оид