09:00 / 15.03.2018
9695
Реклама

UZDIGITAL TV эндиликда Қорақалпоғистон Республикасида

Фото: UZDIGITAL TV

«UZDIGITAL TV» компанияси 2017 йил Ўзбекистонда рақамли телевидениега техник ва технологик ўтишга доир давлат дастури асосида республикамизнинг барча ҳудудларини қамраб олишга киришди. Миллий телевидениемизда рақамли телекўрсатувга ўтиш муҳим босқичдир. Айни вақтда «UZDIGITAL TV» МЧЖ савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш офислари Тошкент, Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қарши ва Урганч шаҳарларида иш бошлаган, шунингдек, ушбу шаҳарларда компаниянинг расмий дистрибьюторлари ҳам фаолият олиб бормоқда.

Фото: UZDIGITAL TV

2018 йил 14 март куни UZDIGITAL TV компаниясининг савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси Нукус шаҳрида, Ерназар Алакўз кўчаси, 20-уй манзилида ўз фаолиятини бошлади. Рақамли телевидениега уланишни истаганлар юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда уланиш учун қурилмаларни харид қилишлари мумкин.

Фото: UZDIGITAL TV

Компания сиёсати ҳар бир мижоз учун юқори даражадаги қулайликлар яратиш асосида бунёд этилади:

- Компанияда 24 соат давомида абонентларни техник қўллаб-қувватлаш хизмати (Call –марказ) йўлгақўйилган.

- Абонентларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида мобил алоқа воситалари учун «UZDIGITAL TV» мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида ўз хизматлар пакетингизни бошқаришингиз мумкин, доимо ўз балансингиз ҳақида маълумотга эга бўлиш, шу билан бирга, электрон кўрсатувлар дастури (EPG)нинг ёдга солиш функциясидан фойдаланиб, севимли кўрсатувларингизни ўтказиб юбормаслик имкониятига эга бўласиз.

- Шунингдек,  хизматлар пакетини телеграм-БОТ ёки www.uzdtv.uz сайтида шахсий кабинет орқали ҳам бошқаришингиз мумкин.

Фото: UZDIGITAL TV

 

Ҳар бир абонент ҳафтада 7 кун, 24 соат давомида ўзини қизиқтирган саволлар бўйича бепул маслаҳат олиши мумкин.

Фото: UZDIGITAL TV

 

UZDIGITAL TV нафақат кенг каналлар танлови ва юқори сифатдаги тасвир, балки, сизнинг ҳаётингизда ва оилангиз ҳаётидаги янги сифатдир!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top