Бельгия — Европанинг энг космополит мамлакатларидан бири. Бу ерда уч давлат тили бор: нидерланд, француз ва немис. Аҳолиси - 11 миллион киши, уларнинг 10 фоизидан зиёдини турли мамлакатлардан келган муҳожирлар ташкил қилади.
Пойтахт Брюссель — Европа Иттифоқи сиёсий ҳукумати рамзи ва Европа сиёсий ҳаёти маркази, Антверпен эса — Европанинг энг йирик ва тез ривожланаётган портларидан бири, шу билан бирга, Европанинг энг қадимий олмослар савдоси маркази ҳамдир. Forbes Бельгия фуқаролигига доир қизиқарли маълумотлари билан бўлишди.

Бельгия ҳақида яна нималарни биламиз?
- У майдонига кўра Европа мамлакатлари орасидаги бешинчи энг кичик давлат;
- Энг йирик қаҳва импортчилари орасида - олтинчи;
- Бельгияда ўртача умр давомийлиги - 80 ёш;
- Ғарбий Европадаги ажримлар бўйича энг юқори кўрсаткичлар (58 фоиз) - Бельгияда;
- Ўртача иш ҳақи йилига 35 000 евродан ошади.
Шундай ўзига хос жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиш ва Бельгия фуқаролигини олиш имкони мавжудми?
Сир эмаски, ЕИда яшовчи иммигрантлар кўпинча доимий яшаш жойи (ДЯЖ) мавқеини олиб, уни ўзгартирмасликни ва "фуқаролик" учун мурожаат қилмасликни маъқул кўришади.
Бу позиция кўп Европа давлатлари учун хос, бироқ Бельгия учун эмас. Аксарият аҳолиси юқори савияли, ижтимоий фаол кишилардан иборат бўлган кичик мамлакатда фаровон турмуш ва хотиржамлик учун ўзингизни қўшнилар билан тенг ҳис қилишингиз муҳим. Фуқаро бўлиш — бундай "мувозанат"нинг асосий жиҳатларидан биридир. Кечагина Бельгия фуқаролигини олишнинг ҳеч қандай зарурати йўқ деб ҳисоблаган муҳожирларнинг кўпчилиги бугун ўз нуқтаи назарини тубдан ўзгартирган. Уларда Бельгияда қулай ҳаёт кечириш учун масъулиятни зиммага олиб, фуқароликни қабул қилиш кераклигига доир ишонч пайдо бўлган. Яна бир муҳим жиҳат — Бельгия икки давлат фуқаролигини тан олади, шунинг учун туғилган юртингиз фуқаролигидан воз кечиш учун асос йўқ.

Назария
2013 йилда кучга кирган қонунларга мувофиқ, Бельгия фуқаролигига даъвогарлик қилувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
















