25 март куни Австралиянинг Qantas авиакомпанияси Boeing 787-9 самолётида тарихий воқеа – Австралиядан Буюк Британияга илк маротаба қўнишсиз парвозни амалга оширди. Самолёт ҳавода 17 соатдан кўпроқ вақт бўлиб, 14498 км масофани учиб ўтди. Самолётда 200 йўловчи ва экипажнинг 16 аъзоси бўлган.
Тарихий рейснинг йўловчиларидан бири Уэйн Квонг ушбу сафар қандай ўтгани ҳақида сўзлаб берди ва фотосуратлар билан бўлишди.
Австралиянинг Перт шаҳридан амалга оширилган янги рейс Яқин Шарқда ёқилғи тўлдириш ёки самолётни ўзгартириш учун тўхташни ўз ичига олувчи бошқа рейсларга нисбатан 3 соат тезроқ кечади.
Авиакомпания вакилларининг айтишича, самолётда узоқ кечувчи қулай парвоз учун атайлаб ҳаво сифати яхшиланган ва шовқин даражаси камайтирилган.
Квонг эконом-синфда учган ва парвози вақтида олган суратлари ва таассуротлари билан бўлишди. Унга, жумладан самолётда тортиқ қилинган тушлик ёққан: “Мазали ва тўйимли”.

Бошқа йўловчилар ҳам рейс учун махсус тузилган таомнома ва биринчи эҳтиёждаги бепул тўпламлар суратлари билан бўлишишган.

Самолётда бепул ичимликлар ва газаклар сақланган музлатгичлар ўрнатилган.

Ҳаттоки газаклар ҳам йўловчилар сувсизланишдан, ёмон уйқудан ва вақт пояслари алмашишидан азият чекмайдиган қилиб танланган.

























