Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилади
Оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, қарор билан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, ажрашишларнинг олдини олиш ҳамда оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилади.
Махсус ўқув курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун соатбай ҳақ тўлаш шарти билан етакчи таълим, тадқиқот ва илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек амалиётчи мутахассислар жалб этилади.
Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг тасдиқланган режасига киритилган ва махсус ўқув курсларига ўқишга йўлланган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида сақланиб қолади.
Малака ошириш учун махсус ўқув курсларига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга тўланадиган суткалик пул ва таълим олиш жойига бир марта бориб келиш бўйича сарфланган харажатлар уларни юбораётган томон ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
Махсус ўқув курслари ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт касб-ҳунар коллежларидан ижара тўловининг “ноль” қиймати бўйича, тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қоплаш шартисиз ўқув хоналари ажратиб берилади.
Мавзуга оид
18:14 / 12.07.2026
Андижонда собиқ эрини ўлдириш учун қотил ёллаган аёл ушланди
09:18 / 30.01.2026
1 февралдан айрим ёшларга ҳайдовчилик ўқув курси учун субсидия берилади
10:38 / 10.11.2025
Оиладаги тинчлик фақат муҳаббатдан эмас — ҳар ёшнинг ўз психологияси бор
12:46 / 18.02.2024