Бразилия термаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақаси фаворитларини санаб ўтди.
«Германия, Испания ва Франция терма жамоалари бу сафарги жаҳон чемпионати фаворитлари. Аммо уларнинг сафига Бразилияни қўшиб бўлмайди.
Илгари Бразилия терма жамоасига қарши ўйнайдиган жамоалар бу жамоани ютиб бўлармикин, деган саволни ўзларига беришарди. Ҳозир эса бошқача, «Бразилия юта олармикин», деган саволни беришмоқда», - дея Карлоснинг сўзларини келтиради As.
















