Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Rothschild ўз фаолиятини Ўзбекистон ҳудудига кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда
Фото Facebook/giovanni.salvetti/
Rothschild молиявий гуруҳи ўз фаолиятини Ўзбекистон ҳудудига кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқишга киришди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Россия ва МДҲ мамлакатларидаги Rothschild ваколатхонаси раҳбари Жованни Сальветтига асосан хабар бермоқда.
Агентликнинг таъкидлашича, Rothschild ҳозирги пайтда Қозоғистон Марказий банкига давлат активларини хусусийлаштириш тўғрисида маслаҳатлар бермоқда.
Сальветтига кўра, Rothschild янги президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни очиш учун чоралар кўрганидан сўнг ўз фаолиятини қўшни Ўзбекистон ҳудудида ҳам кенгайтириш имкониятини кўриб чиқишни бошлади.
«Ўзбекистон - бу улкан салоҳиятга эга мамлакат, ҳамда янги маъмурият мамлакатни модернизация қилишга бел боғлади», - дея айтиб ўтди Ўзбекистонга жорий йилда ташриф буюрган Сальветти.
«Қозоғистондаги иш моделимизни Ўзбекистонда ҳам қўллаш мумкин - биз ҳукуматга хусусийлаштириш тўғрисида маслаҳат берамиз, банк секторини ислоҳ қилишда ёрдам кўрсатамиз», - дея қўшимча қилиб ўтди у.
Мавзуга оид
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” тизими жорий этилади
18:56 / 12.11.2025
Миллионерлар сони кўп бўлган мамлакатлар рейтинги тузилди
18:33 / 12.11.2025