Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ раиси Ўзбекистонга таҳдид қилувчи омилларни билдирди
Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакатни нафақат ташқи, балки ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш долзарб вазифалардандир. Ана шундай омилларнинг мавжудлиги хавфсизликни таъминлаш соҳасини такомиллаштиришни тақозо этди. Шу мақсадда Давлат хавфсизлик хизмати фаолияти такомиллаштирилди, деб ёзади Kun.uz мухбири.
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистонга қўшни давлатнинг шимолий ҳудудида ИШИД, Толибонлар ҳаракати, Туркистон ислом ҳаракати ва бошқа бир қатор жангари гуруҳларнинг фаоллашуви, жанговар ҳаракатларда қатнашган Марказий Осиё давлатларидан чиққан жангарилар турли давлатлар орқали Ўзбекистонга қайтиб келаётгани масаласи янги таҳдидларга сабаб бўлаётганини билдирди.
«Ундан ташқари қўшни давлатлар билан чегараларнинг очилиши, Ўзбекистонга келаётган шубҳали сармоядор ва сайёҳлар сонининг кун сайин ортиб бораётгани, шунингдек диний экстремистик руҳдаги адабиётлар, гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғларни олиб киришга уринишлар эҳтимоли кучайиб бораётгани маълум даражада маълум таҳдидларни юзага келтирмоқда.
Бундан ташқари, таҳдидлар шаклан турли сепаратистик кучларнинг фаоллашуви, уларнинг айрим чет эл махсус хизматлари томонидан молиялаштирилаётганлигида ҳам намоён бўлмоқда. Диний соҳада берилган эркинликларни айримлар нотўғри талқин қилаётгани оқибатида, диний ақидапарастликнинг кучайиб бораётганлиги, айрим ҳудудларда салафийлик оқимига кириб қолаётганлар, соқол қўйишни ўзига одат қилиб, турли оқимларга киришга ҳаракат қилаётган шахслар учраб турибди», дейди Абдуллаев.
Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9та боб ва 48та моддадан иборат бўлиб, мазкур хизмат фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиб беради.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
09:20 / 05.12.2025
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
19:56 / 15.10.2024