«Россия ўзини қурбон деб ҳисобламаслиги керак» - Давлат департаменти
АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Нойертнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Россиядан америкалик 60 нафар дипломатнинг чиқариб юборилишини жавоб чораси деб ҳисобламайди ҳамда ўз томонидан бунга бошқа қадамлар билан реакция билдириши мумкин. У бу ҳақда махсус брифинг давомида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Америка томонининг хатти-ҳаракатига Буюк Британиядаги ҳужум туртки берди.
«Биз буни британиялик фуқаро ва унинг қизига уюштирилган даҳшатли ҳужумга дипломатик жавоб реакцияси деб ҳисобламаймиз. Яна бир марта қайтараман: улар кимёвий қурол бўйича конвенцияни бузишди, улар «Новичок» тақиқланган моддадан фойдаланишди. Биз бунга жиддий муносабатдамиз», - дея тушунтирган Нойерт.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ бундай қарорни бошқа 28та давлат билан бирга қабул қилди, Россия эса «ўзини қурбон деб ҳисобламаслигини керак».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳизер Науэрт Қўшма Штатларнинг Санкт-Петербургдаги бош консулхонаси ёпилиши биринчи навбатда АҚШга бориш учун виза керак бўлган россияликларнинг ўзига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024