Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Беларусь элчиси билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2018 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Беларусь Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Леонид Маринични қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, жумладан олий ва юқори даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Беларус учрашувлари билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилди.
Учрашувда Ўзбекистон элчихонасининг Минск шаҳрида фаолият бошлашининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
07:24 / 06.05.2026
Ўзбекистоннинг Жазоирдаги биринчи элчиси тайинланди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
12:13 / 13.12.2025