Тижорат банкларига нисбатан малака талаблари янгиланди
Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талаблари янгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугунги кунга қадар тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар Марказий банкда ташкил этиладиган номзодларни касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясининг ижобий хулосаси асосида лавозимига тайинланар эди.
Ушбу ҳужжатга асосан мазкур тартиб бекор қилинди.
Мазкур ҳужжатга асосан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк-молия йўналишида, шу жумладан банк тизимида мазкур ҳужжатда белгиланган иш стажига эга бўлиши лозим.
Шу билан бирга, тижорат банклари бошқаруви аъзолигига банкнинг юридик хизмати раҳбари киритилган тақдирда, у олий юридик маълумотга ҳамда банк тизимида камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозимлиги белгиланди.
Мавзуга оид
08:10 / 25.09.2024
Касбий малака республика кенгашига бош вазир раислик қилади
09:00 / 18.09.2024
Товар-хомашё биржалари учун янги талаблар белгиланди
12:40 / 20.07.2024
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
15:57 / 06.04.2024