Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аваков Украина халқи қачон оёққа туриб, ҳукуматни тўнтариб ташлаши мумкинлигини айтди
Фото: РИА "Новости"
Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваковнинг маълум қилишича, агарда Украина ҳукумати газга тарифларни 35 фоизга оширса, «халқ ҳукуматни тўнтариб ташлайди». Бу ҳақда Liga.net хабар бермоқда.
«Кўплаб хатолар бор. Масалан, ХВЖ билан ўзаро алоқалар, у бизга газга тарифларни 35 фоизга оширишни таклиф этмоқда. Мен шундай демоқдаман: ҳа, албатта, ошириш-ку мумкин. Бироқ Украина халқи дарҳол оёққа туради, ҳукуматни тўнтариб ташлайди. Бундан кейин эса популистлар учун овоз беради, улар яна барини ортга қайтариб қўяди. Ҳурматли ҳамкасблар, сиз шуларни хоҳлайсизми? Мен дипломат эмасман, шунинг учун энг юқори даражада тўғридан тўғри гапиришим мумкин», - деди Аваков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Олий радаси халқ депутати Евгений Мураев мамлакат тўрт йил давомида «жуда катта билдирилган ишончни» йўқотгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
09:21
Зеленский: Энергетикага зарба бермаслик бўйича “энергетик сулҳ” ишга тушди
16:13 / 30.01.2026
Россия ва Украина 2026 йилда илк бор ҳалок бўлганлар жасадларини алмашди
12:49 / 30.01.2026
Берлин баллистикага қарши янги сунъий йўлдош дастурини бошламоқда
12:21 / 30.01.2026