Мустақиллиги: 23 сентябрь 1932 йил
Расмий тили: Араб
Пойтахти: Ар-Риёд
Бошқарув тизими: Мутлақ монархия
Аҳолиси: 31.5 миллион (дунёда 41-ўрин)
Валюта: Саудия Риёли

ТЕРМА ЖАМОА:

Фото: AFP/Daniel Kalisz

Лақаби: «Саҳро бургутлари»
Конфедерация: ОФК
Бош мураббий: Хуан Антонио Пицци
Жамоа сардори: Усома Ҳавсавий
Энг кўп ўйин ўтказган: Муҳаммад Ад-Дайя (178)
Энг кўп гол урган: Мажид Абдулла (42)
Либос ранги: яшил-оқ
ФИФА рейтингидаги ўрни: 69 (15 март ҳолатига)
Энг йирик ғалабаси: Шарқий Тимор - 10:0 (2015)
Энг йирик мағлубияти: Марокаш - 0:13 (1961)
Осиё кубоги: Чемпион (1984, 1988, 1996)
Жаҳон чемпионати: 1/8 финал (1994)

Саудия Арабистонида футбол 1976 йилдан буён мавжуд дейиш мумкин. Нефтнинг нархи кескин ошиши оқибатида, улар ҳам қанақадир овунчоққа эҳтиёж сезишди: стадионлар қурила бошланди, футбол инфратузилмаси яхши ҳолатга келтирилди, бир қатор футбол юлдузлари таклиф этила бошлади. Масалан, ўз вақтида Ференц Пушкаш бир йил мобайнида мамлакат терма жамоасига устозлик қилганди. Саккиз жамоадан иборат лига ташкил қилинди, беш йил ўтиб эса, 1981 йилда иккинчи дивизион ҳам пайдо бўлди.
 
Саудия футболидаги ўсишни кўпчилик Фаҳд Абдулазиз ас-Сауд номи билан боғлашади. 1982–2005 йилларда қироллик тахтига ўтирган ас-Сауднинг футболга қизиқиши натижасида мамлакат футболи Осиёда етакчилар қаторига чиқиб олди ва бу даврда араблар уч марта Осиё кубогида ғолиб чиққанди.

Фото: Getty Images

Ҳаммаси оддий, агар элита футболга қизиқса, эътибор ҳам шунга яраша бўлади ва натижалар ҳам куттирмайди. Ёки аксинча... 1990 йилларга келиб футбол ислоҳотлари давом этди ва Қирол Фаҳд кубогига асос солинди. Айнан мана шу турнир асосида кейинчалик, 1997 йилда ФИФА Конфедерациялар кубогини ташкил қилинганди.