Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти ҳарбийларга автоматдан қандай ўқ узиш кераклигини намойиш қилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов давлат хавфсизлик хизмати йиғилишини ўтказди. Унда ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органларининг жорий йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди. Бу ҳақида Туркманистон давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ўқ узишга доир ўқув машқлари учун яратилган шароитлар билан танишар экан, Бердимуҳаммедов ҳамда ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари тирда турли замонавий қуроллар ёрдамида мерганлик машқларини ўтказишди. CA-News шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Бердимуҳаммедов ҳарбийларга IWI Tavor автоматидан қандай фойдаланиш кераклигини намойиш қилган.
Президентнинг ортидан ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари раҳбарлари ўз маҳоратларини намоён қилишган.
Мудофаа вазири Яйлим Бердиев президентга жорий йилда Туркманистонда бўлиб ўтадиган «Амул-Хазар 2018» халқаро автораллиси рамзи туширилган велосипедни совға қилди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026