Жаҳон | 18:03 / 11.04.2018
10523
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Сурияда кимёвий ҳужум оқибатида 500 киши жабрланганини маълум қилди

Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълум қилишича, Суриянинг Думасида рўй берган кимёвий ҳужумдан сўнг тахминан 500 киши тиббий муассасага кимёвий заҳарланиш асоратлари билан мурожаат қилган. Бу ҳақда ташкилот хабарида айтилади.

«Хусусан, мурожаат қилганларда шиллиқ парданинг кучли қичишиши, нафас олиш ва марказий асаб тизимининг бузилиши белгилари қайд этилди», - дея таъкидлашган ЖССТдан.

Ташкилот маълумотларига кўра, ертўлаларда яширинган 70дан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Шу билан бирга, 43та ўлим ҳолати заҳарли кимёвий моддалардан заҳарланишга боғлиқ экани айтилмоқда.

ЖССТдан кўрсатишларича, бу маълумот шериклардан олинган, бироқ гап айнан ким ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид