Италия - Франция чегарасида ичида 2,5 кг тротил бўлган автомобиль ушланди
Италия полицияси Франциядан Италия ҳудудига кириб келган минивэннинг ичидан деярли 2,5 кг тринитротолуолни топди. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига асосан хабар бермоқда.
Амалиёт Монблан туманидаги туннелда ўтказилган. Полициячилар текширув тадбирлари давомида оқ фургонни тўхтатишган. Транспорт воситаси бошқарувида Босния ва Герцеговинанинг аввал судланган 56 ёшли фуқароси бўлгани айтилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари автомобилнинг ускуналар панели остидан махфий жойни, у ердан эса кичик ғишт ўлчамига эга 10тадан ортиқ ўрамни топишган. Олинган модда умумий оғирлиги 2,4 кг бўлган тротил экани аниқланди.
Агентликнинг маҳаллий ОАВга асосан кўрсатишича, тергов «террорчилик изини» истисно этяпти. Шу билан бирга, тротил айнан қаерга етказиб берилмоқчи бўлгани номаълум.
Мавзуга оид
12:30 / 11.10.2024
Италияда Украинани қайта тиклаш бўйича конференция бўлиб ўтади
21:34 / 07.10.2024
Италияда эрта қариш синдромига чалинган 28 ёшли эркак вафот этди
20:45 / 30.09.2024
Францияда Марин Ле Пен устидан суд бошланди
21:28 / 29.09.2024