Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bombardier Ўзбекистон бозорига кирмоқчи
Фото: REUTERS/Christinne Muschi
Канаданинг Bombardier машинасозлик компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келиш ниятида. Бу ҳақда Spot ёзмоқда.
Компаниянинг шартномалар бўйича директори Мартин Ҳерманнинг сўзларига кўра, Bombardier имтиёзли кредит шартлари асосида самолётларни сотиб олишда ёрдам беришга тайёр:
«Канада Экспортни ривожлантириш агентлиги харид миқдорининг 85 фоизини қоплаш учун 12 йил муддатга кредит бериши мумкин», - дея айтиб ўтган Ҳерман.
Унинг сўзларига кўра, лизинг пакетлари доирасида ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
«Биз яқин келажакда ўз маҳсулотимизни намойиш этишни ва ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишни режалаштирмоқдамиз», - дея хабар қилган Ҳерман.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Bombardier самолётларини харид қилиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
16:09 / 28.02.2026
Чубайс Канададан унга қўйилган санкцияни бекор қилишни сўрамоқда
09:14 / 25.02.2026
Канада Украинага ҳарбий ёрдамни ва РФга қарши санкцияларни кенгайтирди
08:59 / 21.02.2026
Канада ва АҚШ ҳоккей жамоалари Олимпиада финалида ўйнайди
20:05 / 12.02.2026