Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда яна ўзгариш: Иқтисодий жиноятлар билан кураш хизмати раҳбари ишдан кетди
Замирбек Осмонов /Фото: president.kg
Қирғизистоннинг Иқтисодий жиноятлар билан кураш бўйича давлат хизмати раҳбари Замирбек Осмонов истеъфога чиқди. Бу ҳақда 24.kg қатор манбаларга асосан хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Замирбек Осмоновнинг ишдан кетиши 847 миллион сом миқдоридаги қўшимча қиймат солиғининг ноқонуний қайтарилиши бўйича жиноий иш билан боғлиқдир.
Унинг ўрнига ушбу лавозимни Болот Суюнбаев эгаллади. Манбалар маълумотига кўра, хизматнинг янги раҳбари ходимларга таништирилган.
Болот Суюнбаев – Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Таҳлил ва миллий хавфсизликка хатарлар прогнози хизмати собиқ директори. У 2018 йилнинг 7 апрель куни лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда бош прокурор ишдан кетгани, адлия вазири ўзгаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
16:56 / 07.03.2026