Роскомнадзор душанба куни App Store ва Google Play иловалар дўконларига Telegram мессенжерини ўчириб юбориш талаби қўйилган мурожаат юборади. Бу ҳақда ТАСС идора раҳбари Александр Жаровга асосан хабар қилмоқда.

"Тасдиқлаймиз", - дея айтиб ўтган Жаров душанба куни юқоридаги талаблар юборилиши ҳақида пайдо бўлган маълумотга изоҳ бериб.

Унинг қўшимча қилишича, Роскомнадзор талабларига дўконларнинг жавоб бериш муддати суд қарори билан белгиланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram’ни Россияда блоклай бошлашгани хабар қилинганди.