Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еревандаги намойишларда 30 киши қўлга олинди
Арманистон парламенти депутати, мухолиф «Фуқаролик бурчи» партияси етакчиси Никол Пашинян маълум қилдики, Серж Саргсяннинг бош вазирликка сайланишига қарши ўтказилаётган намойишлар вақтида полиция маҳкамаларига 30 нафар намойишчи олиб кетилган.
«Биздаги маълумотларга кўра, полиция 30 чоғли кишини қўлга олди. Бу ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. Биз ўз тактикамизни давом эттирамиз, хаотик ҳаракатланамиз ва кўчаларни тўсамиз»,— дея унинг сўзларини келтирган «Интерфакс» агентлиги.
13 апрель кунидан буён Ереван кўчаларида Никол Пашинян бошчилигида Саргсяннинг бош вазирликка сайланишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Пашинян бутун мамлакатдаги тарафдорларини ўз атрофига йиғишни мақсад қилган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026