«Уральские авиалинии» авиакомпанияси Москва (Домодедово) – Қарши йўналиши бўйича янги рейсни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.
Рейс 2 майдан бошлаб амалга оширилади. Москвадан Қаршига парвоз – сешанба ва чоршанба кунлари, Қаршидан Москвага – сешанба ҳамда пайшанба кунлари.
Авиаташувчи барча парвозларни «Бизнес» ва «Иқтисод» тоифасидаги салонлар билан жиҳозланган Airbus авиалайнерларида амалга оширади.
Сайтдаги маълумотга кўра, бир томонга чипта нархи 9 минг рублдан бошланади (тахминан 1,1 млн сўм).















