Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Telegram билан боғлиқ вазиятда инсон ҳуқуқлари бузилган». БМТ ҳам можарога аралашди
Фото: Alexander Zemlianichenko / AP / East News
Telegram иши бўйича суд можаросида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга риоя этилмади. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари расмий вакили Руперт Колвилл маълум қилган.
"Ушбу ишга жалб этилган олти шахсда, афтидан, керакли юридик кафолатлар бўлмаган, хусусан, шифрланиш калитларини тақдим этиш тўғрисида талаб юборилишига асос бўлувчи суд қарори. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар юридик кафолатлар ва назоратни талаб этади", - деди у.
Колвиллнинг эслатишича, БМТнинг фикр эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Дэвид Кей суд қарори бўйича шифрларни тақдим этиш фақатгина алоҳида ҳолатларда рўй бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Бунда ҳар бир алоҳида вазият учун суд ордери талаб этилади ҳамда оммавий тартибда эмас, балки фуқаролар учун жараён ҳуқуқларига риоя қилиниши даркор.
Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар вакилининг сўзларига кўра, мессенжер блокланиши ҳукуматнинг ноодатий реакциясидан дарак беради. "Россияда ҳамма учун Telegram хабарлар сервисининг олти нафар алоҳида шахсга нисбатан даъво туфайли блокланиши РФ ҳукуматининг умуман кутилмаган жавобидир", - дея айтиб ўтди у.
Колвилл ФТБ Apple телефонлари шифрланишини бузиб кириш учун кодлар талаб қилгани билан боғлиқ шунга ўхшаш воқеани эслатди. Бу 2016 йилда Сан-Бернардинодаги қотилликлар билан алоқадор бўлган. Ўшанда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн АҚШ ҳукуматини кескин танқид қилиб, ФТБнинг бундай ҳаракати бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эканини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Telegram бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
12:51 / 05.12.2025
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
08:04 / 04.12.2025
АҚШ БМТнинг украиналик болаларни қайтариш тўғрисидаги резолюциясини қўллаб-қувватлади
22:51 / 27.11.2025
Жакарта дунёнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳри деб тан олинди
19:11 / 26.11.2025