Жаҳон | 09:00 / 22.04.2018
6217
1 дақиқада ўқилади

Мухолифат Арманистон бош вазири билан ҳокимиятни топширишини муҳокама қилади 

Фото: Sputnik / Асатур Есаянц

Арманистонлик мухолиф депутат Никол Пашинян 22 апрель эрталаб мамлакатнинг янги бош вазири Серж Саргсян билан унинг ҳокимиятни топшириши шартлари бўйича музокаралар бўлиб ўтишини маълум қилди. 

“Эртага соат 10:00да Marriott меҳмонхонасида учрашувим бўлади. Музокаралар Саргсяннинг истеъфоси ва ҳокимиятнинг ҳеч қандай ларзаларсиз топширилиши ҳақида бўлади”, деб айтган Пашинян видеомурожаатида.

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсяннинг бош вазир этиб сайланишига қарши намойишлар 13 апрелдан бўлиб ўтмоқда. Мухолифат уни мамлакатни самарасиз бошқариш ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашувида айбламоқда.

Пашинян, шунингдек, 22 апрель эрталаб намойиш бўлиб ўтишини айтган.

Пашинян 21 апрелда Еревандаги намойишлар тарафдорларидан унга ҳукумат билан музокаралар ўтказиш ваколати берилишини сўраган. Намойишчилар бунга розилик беришган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид