Бугун, 22 апрель куни Арманистон бош вазири Серж Саргсян ва мухолифат раҳбари Никол Пашинян ўртасидаги мулоқот музокара босқичигача етиб бормай тўхтагач, намойишларнинг янги тўлқини бошланди.
Намойишчилар шаҳар бўйлаб марш уюштиришди, уларни кутиб олган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етакчи мухолифатчиларни - Никола Пашинян, Арарат Мирзоян ва Сасун Микаелянни қўлга олди.
Намойиш иштирокчилари эса махсус воситалар билан майдонлардан ҳайдалмоқда, фуқаролар йиғилиб туриши тақиқланган. Шунга қарамасдан, намойишчилар пойтахт бўйлаб тартибсизликлар уюштиришни давом эттирмоқда.




























