22 апрель эрталаб Афғонистон пойтахти Кобулда террорчи худкуш томонидан  сайловчиларни рўйхатга олиш марказида содир этилган теракт оқибатида 57 киши ҳалок бўлди, 119 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин. 

Портлаш маҳаллий вақт билан соат 10да содир этилган. Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.  

Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани октябрда бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий ҳудудларга сайловларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганини маълум қилганди.