Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ledokol Group 10 йиллигини нишонламоқда ва Google ҳамда Facebook офисларига ташриф буюради
2018 йил 23 апрель куни Ledokol Group медиа-реклама агентлигига асос солинганига 10 йил тўлади.
Бу вақт давомида уч кишидан иборат бўлган довруғи таралмаган компаниядан бугунги кунда эса 30 дан зиёд мутахассислар гуруҳи фаолият юритаётган компаниягача бўлган даврни босиб ўтди. Ledokol Group турли йилларда Mail.ru Group, Одноклассники ва Яндекс каби йирик халқаро IT-гигантларнинг реклама манфаатларини намойиш этиб келди.
Компания йилига 2000 дан зиёд иштирокчиларни ўзида мужассам этувчи, Ўзбекистонда йирик халқаро digital конференциялар – Usenet ва Mobicon, ташкилотчиси ҳисобланади.
Агентлик фаолиятида келгусидаги ривожланишнинг муҳим босқичи 2016 йил ҳисобланиб, мазкур йилда бутун дунё бўйича мижозларга реклама хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этувчи Dentsu Aegis Network халқаро реклама тармоғи билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Аввало, ҳозирги вақтда ҳар икки компаниянинг диққат маркази иккита энг истиқболли медиа-каналлар – телевидение ва интернет-рекламаларни интеграциялашга қаратилган.
Жорий йилнинг март ойида Ledokol Group вакиллари Европа, шунингдек МДҲ ва Ўрта Осиё бозорлари бошқариладиган Ирландиядаги Google ва Facebook минтақавий штаб-квартираларига яна бир бор таклиф этилди. Ташриф давомида Ўзбекистон реклама берувчилари учун компаниянинг реклама воситалари ва хизматларини ривожлантириш бўйича келгусидаги қадамлари муҳокама қилинди, шу билан бирга Ўрта Осиё минтақасида агентликнинг ўрни муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.
«Биз барча мижозларимизни, ходимларимиз ва ҳамкорларимизни мазкур юбилей билан табриклаймиз. Асосий вазифамиз ҳар доимгидек мижозлар учун энг замонавий ва самарали реклама хизматларини тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистонда халқаро инвестицияни ошириш бўлиб қолади», – деб таъкидлади компания раҳбари Дилшод Музаффаров.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:17 / 20.06.2026
“349 воқеаси” ёхуд Pepsi тарихидаги энг қиммат маркетинг хатоси
18:00 / 23.04.2026
18 йил бозор билан ҳамнафас: Ledokol Group экспертларидан Ўзбекистон реклама бозори шарҳи
19:00 / 23.04.2025
Ўзбекистон медиа бозори трансформацияси: Ledokol Group’нинг 17 йиллик фаолияти фонидаги таҳлил
20:19 / 23.04.2024