2024 йилда умумий бозор ҳажми 165 миллион долларга етгани мамлакат иқтисодиётидаги ўсиш, истеъмол секторидаги фаоллик ва рақобат муҳитидаги динамика Ўзбекистон медиа бозорининг янги босқичга чиққанидан дарак беради.
Сўнгги тенденциялар ва тоифалардаги фаоллик
2024 йилда ички бозорда бир неча муҳим тоифалар ўз етакчилигини намоён қилди:
- Ичимликлар тоифаси — Pepsi ва Coca-Cola билан бир қаторда, маҳаллий ва минтақавий брендлар ҳам рақобатда ўз ўрнини топмоқда.
- Фармацевтика — ТВ орқали тез қамров ва ишонч оширишга қаратилган стратегиялар билан бозорга қайтди.
- Хизматлар тоифаси — Uzum, Humans, TBC Bank каби рақамли экотизимли маҳсулотлар ҳам digital, ҳам ТВ каналларга катта сармоя киритмоқда.

ТВ ҳануз етакчи, рақамли медиа эса шиддат билан ўсмоқда
Бугунги кунга келиб, ТВ реклама ҳануз энг кенг қамровли оммавий ахборот воситаси ҳисобланади. Мамлакат бўйлаб 30 миллиондан ортиқ телетомошабин билан ТВ асосан FMCG ва фармацевтика тоифалари учун асосий канал бўлиб қолмоқда.
Айни пайтда рақамли медиа секторида ҳам кескин ўсиш кузатилмоқда. Реклама бюджетлари тобора дижиталга йўналтирилаётгани, хусусан, банкинг, e-commerce ва автосаноат соҳаларидаги реклама берувчилар сони ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Yandex ва Google реклама тармоқлари етакчи бўлиб, маҳаллий экотизимларга мослашишни фаол давом эттирмоқда.

Digital: афзалликлар ва чекловлар
Цифровизация жараёнининг фаоллашиши натижасида digital реклама улуши ортиб бормоқда. 20 миллиондан ортиқ фаол онлайн аудитория рақамли хизматлардан фойдаланмоқда. Шу билан бирга, YouTube монетизацияси ва бозор мониторинги каби муаммолар ҳали тўлиқ ҳал этилмаган.
Телеграмдаги рекламалар арзонлашгани ва Telegram Ads платформасининг ривожланиши бу йилги энг қизиқ трендлардан бирига айланди.

Ташқи реклама: янги босқичга қадам
Ташқи реклама ҳам ривожланишнинг янги босқичига кирмоқда. Тошкентда мониторинг тизими жорий этилди, минтақалардаги LED-экранлар аудиториянинг ярмидан кўпини қамраб олмоқда. Самарқанд, Бухоро, Фарғона каби шаҳарлардаги инвестициялар ҳам ўсишда давом этмоқда.
















