Бразилия суди мамлакат собиқ президенти Дилма Руссеффнинг аввалги етакчи, айни дамда қамоқхонада бўлган Луис Инасиу Лула да Силвани кўриш учун турмага бориш бўйича мурожаатига рад жавоби берди. Коррупция иши бўйича судланган Лула да Силванинг яна 22 нафар тарафдори ҳамда сиёсатчиларга ҳам шундай қарор чиқарилди.
"Айни дамда ташриф буюриш ҳақидаги мурожаатларни қаноатлантириш имконини бермайдиган тегишли нормаларга амал қилиш зарурати бор", - дейилади судья Каролина Леббоснинг қарорида. У UOL интернет-порталида эълон қилинган. Бразилия қонунчилигига кўра, маҳбусларни фақат қариндошлари ёки адвокатлари бориб кўриши мумкин.
7 апрель куни Лула да Силва коррупция иши юзасидан жазо муддатини ўтай бошлади. У жиноий жараён якунлари бўйича қамоққа жойлаштирилган Бразилиянинг биринчи собиқ президенти бўлди.
















