Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаяпти – Россия
Фото: AP /Alexander Zemlianichenko
АҚШ Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича конвенция доирасидаги (КҚТК) мажбуриятларни бажармаяпти ва Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотни (КҚТТ) бошқа давлатлар ҳудудида ўз кимёвий қуроли бор экани ҳақида хабардор этмаяпти. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнотида айтилади.
ТИВдан эслатишларича, айнан АҚШ КҚТКнинг ўзида кимёвий қуролнинг жиддий арсеналини сақлаб турган ягона иштирокчи давлати бўлиб қолмоқда.
«АҚШ кимёвий конвенция доирасидаги ўз мажбуриятларини бажармаяпти ва КҚТТни бошқа мамлакатлар ҳудудида ўз кимёвий қуроли борлиги ҳақида хабардор этмаяпти. Хусусан, Вашингтон Панамада қолдирилган фосгенли ўқ-дориларини тан олмади, гарчи КҚТТ техник котибияти экспертлари узоқ 2002 йилда улар Америкага тегишли эканини тасдиқлашганди. АҚШ уни йўқотиш учун масъулиятни шунчаки Панама ҳукумати бўйнига юклаб қўйди», - дейилади Россия ТИВ баёнотида. У АҚШ Давлат департаментининг қуроллар, тарқатмаслик ва қуролсизланиш устидан назорат соҳасидаги келишувлар ҳамда мажбуриятларга риоя этиш тўғрисидаги ҳисоботини баҳолашга бағишланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Британиянинг Скрипаллар иши бўйича жавобларидан норози экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:17
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
23:05 / 19.03.2026
АҚШ Америка визаси учун 15 минг долларлик гаров дастурини кенгайтирди
22:36 / 19.03.2026
Эрон уруш бошланганидан бери биринчи марта Американинг F-35 қирувчи самолётига зарба берди
19:11 / 19.03.2026