Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрига янги ҳоким тайинланди
26 апрел куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев йиғилиш иштирокчиларига таништирилди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида 2012 йилдан буён ишлаб келган Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов вазифаси айни чоғда Akfa Group компаниялари асосчиси ва раҳбари, ишбилармон Жаҳонгир Ортиқхўжаевга юклатилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов шу куннинг ўзида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёти университетини тамомлаган. Жаҳонгир Обидович фаолиятини «Жаҳонгир» МЧЖ директори сифатида бошлаган, сўнгра «Артел Инжиниринг» МЧЖ директори сифатида ишлаб келаётганди. У 2015 йили «Дўстлик» ордени давлат мукофоти билан тақдирланган.
Маълумот учун, Akfa Group компанияси таркибига Artel, Atlas, Mediapark ва Imzo каби брендлар остида фаолият олиб бораётган корхоналар киради. Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўнгги пайтда Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига улкан ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорлардан бири.
Масалан, куни кеча Туркманистон Республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга ташриф буюрганда, янги қурилган Ашхобод боғининг очилиш маросимида Ортиқхўжаевнинг икки давлат президентларига ҳамроҳ бўлганини суратларда кўриш мумкин.
Мавзуга оид
11:09 / 13.06.2026
Silk Road Finance & Technology Forum: дунё етакчилари Тошкентда жамланади
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026